Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин Ўзбекистонга келади

Путин Ўзбекистонга келади

Россия президентининг яқин орада Ўзбекистонга келиши кутиляпти. Бу борада расмий Кремлнинг ўзи хабар тарқатмоқда.

Бугун, 21 май куни бўлиб ўтган Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасидаги телефон мулоқотида, жумладан, «Россия президентининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи»га тайёргарлик масаласи ҳам муҳокама қилинган.

«Россия Федерацияси президентининг Ўзбекистон Республикасига бўлажак давлат ташрифига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди. Шу нуқтаи назардан, икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, савдо-иқтисодий соҳада янада ривожлантиришнинг бир қатор амалий масалалари кўриб чиқилади», – дейилади Кремлнинг расмий хабарида. 

Шунингдек, Владимир Путин Ўзбекистон етакчиси билан Хитой раҳбарияти билан яқинда Пекинда бўлиб ўтган музокаралар ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг