Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева Қатар Бош вазири, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан кўришди

Саида Мирзиёева Қатар Бош вазири, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан кўришди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Доҳа шаҳрида Қатар Бош вазири, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан учрашув ўтказди.

«Биз Ўзбекистон-Қатар муносабатларини ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, келгуси тадбирлар жадвалини батафсил муҳокама қилдик.

Суҳбат чоғида ўзаро алоқаларимиз 2023 йили янги босқичга ўтгани таъкидланди. Самарқанд (2023 йил 5-6 июн) ва Доҳа (2023 йил 2 октябр) саммитлари тарихий аҳамият касб этиб, ҳамкорликнинг янги қирраларига эшик очди. Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги муносабатларда мутлақо янги давр бошланди, дея оламиз.

Биз ўзаро маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдормиз. Қатарлик ҳамкорлар билан мустаҳкам ришталар боғланиб, қўшма лойиҳалар фаол амалга оширилади, деган ниятдамиз», – дейди Мирзиёева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг