Самарқандда 7 нафар «газ» ва «свет» ходимлари қўлига мажлисдаёқ кишан тақилди
![Самарқандда 7 нафар «газ» ва «свет» ходимлари қўлига мажлисдаёқ кишан тақилди](https://xabar.uz/static/crop/1/5/920__95_1524742503.jpg)
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни «коррупциясиз соҳа»га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди.
Унда, «Ҳудудий электр тармоқлари» ва «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятлари Самарқанд вилояти ҳамда туманлар ва шаҳарлар филиаллари ходимлари, шунингдек, бошқа масъуллар иштирок этган.
Йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Шунингдек, йиғилиш сўнгида соҳадаги коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида таъминот корхоналари раҳбарларига соҳада кескин ўзгаришлар қилиш, ижро ва меҳнат интизомини қатъий таъминлаш, айниқса, ходимлар ўртасида профилактика чораларини янада кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter