Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда 8 та янги туристик кўча ташкил этилади

Самарқандда 8 та янги туристик кўча ташкил этилади

Самарқандда шаҳарда сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят бўйлаб қатор туризм кўчалари ташқил қилинади.

Вилоят ҳокими Адиз Бобоев шу мақсадда шаҳар айланиб, туризм кўчалари ташкил қилинадиган масканларда бўлган. Масъуллар дастлаб Бозоров кўчасини юқоридаги мақомга мослаш учун ишлаб чиқилган лойиҳа билан танишди. Лойиҳада «Pub street» (Пиво кўчаси) деб номланган ушбу кўчада 24 соат давомида хизмат кўрсатадиган туризм шохобчалари режалаштирилган.

«Шаҳарнинг ҳар бир кўчасини шундай қилишимиз керак. Туманларда ҳам шу жумладан. Тўғри, буни бир кунда амалга ошириб бўлмайди. Лекин қачондир бошлашимиз керакку. Шуни бугундан бошлайлик. Қолганларини ҳам ўзимиз учун белгилаб оламиз: иккита кўчани мартгача, яна иккитасини июлгача. Шундай қилиб бир йилда шаҳарда 10та туризм кўчаларини ташкил қилишимиз мумкин», – дейди вилоят ҳокими.

Вилоят туризм бошқармаси жорий йилда шаҳарда 8 та янги туристик кўча ташкил этилишини маълум қилди.

Жумладан:

  • Алишер Навоий кўчаси — ижод ва дам олиш масканига;
  • Зарафшон шоҳ кўчаси — гастрономик марказга;
  • Ибн Холдун кўчаси — «Осиё» соҳавий кўчасига;
  • Пушкин кўчаси — туристик ҳудудга айлантирилади.

Қайд этилишича, бундай кўчаларнинг ташкил этилиши аҳоли ва сайёҳлар учун қулай шароит яратишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг