Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ШҲТ саммити муносабати билан Самарқандга кириш йўллари вақтинча ёпилади – (айланма йўллар рўйхати)

ШҲТ саммити муносабати билан Самарқандга кириш йўллари вақтинча ёпилади – (айланма йўллар рўйхати)

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 14-17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига кириш транзит ўтувчи транспорт воситалари учун ёпилиб, айланма ҳаракат ташкил этилади.

ИИВ ЖХД матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда ҳайдовчиларга мазкур айланма йўллар харитаси туширилган QR-кодли қўлланмалар ишлаб чиқилиб тарқатилмоқда. Қўлланмалардан рухсат этилган айланма йўлларда ҳаракатланиш учун мобил иловалар ёрдамида фойдаланиш мумкин.

Мазкур кунларда:

  • М37 Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши автомобиль йўлининг 0-километридан 11-километригача;
  • М37а Самарқанд халқа йўли автомобиль йўлтининг 33-километридан 46-километригача;
  • М39 Олмаота – Тошкент – Термиз автомобиль йўлининг 1081-километридан 1085 километригача;
  • 4К493ав Эшимоқсоқ маҳалласига кириш автомобиль йўлининг 0-киломтеридан 5-километригача;
  • 4К505 Оқдарё кўприги Қўлбости автомобиль йўлининг 0-киломтеридан 5-километригача оралиқ қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тақиқланади.

Шу муносабат билан юк ташувчи транспорт воситалари ва вилоятлараро қатновчи автобуслар Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиши учун қуйидаги йўллар орқали вақтинчалик ҳаракатланиши ташкиллаштирилади:

  • Навоий-Тошкент йўналиши бўйича М37 Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши автомобиль йўлининг 60-километридаги туташмадан Иштихон, Пайариқ, Жомбой туманлари ҳудудидан ўтувчи 4Р58г ва4Р48 автомобиль йўллари орқали;
  • Китоб-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келган юк ташувчи транспорт воситалари М39 Олмаота – Тошкент – Термиз автомобиль йўлининг 1095-километридаги чорраҳадан Самарқанд, Оқдарё, Пайариқ ва Жомбой туманлари ҳудудидан ўтувчи М37а, М37, 4К493в, 4Р48 автомобиль йўллари орқали;
  • Қарши-Тошкент йўналиши бўйича А378 Самарқанд – Ғузор автомобиль йўлининг 6-киломтеридаги айланма ҳаракатли чорраҳадан Самарқанд, Оқдарё, Пайариқ ва Жомбой туманлари ҳудудидан ўтувчи М37а, М37, 4К493в, 4Р48 автомобиль йўллари орқали.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг