Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Star Med Center»да Маннаповдан бошқа бемор ҳам вафот этгани айтилган эди. Бош прокуратура изоҳ берди

«Star Med Center»да Маннаповдан бошқа бемор ҳам вафот этгани айтилган эди. Бош прокуратура изоҳ берди

Таниқли блогер Фарҳод Манноповнинг ўлимидан сўнг у операция қилинган «Star Med Center» клиникасида аввалроқ бошқа бир бемор ҳам вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқаган эди.

Бош прокуратура берган маълумотга кўра, бу ҳақда уларга ҳам 2013 йилда ушбу клиникада яна бир шахс жарроҳлик амалиёти вақтида вафот этганлиги ҳақида кўрсатма келиб тушган.

Бироқ, ўрганишлар давомида бу хабар ўз тасдиғини топмаган.

«Тергов давомида ушбу важ ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми «а» бандидан 116-моддаси 3-қисмига қайта малакаланган.

Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарход Маннаповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда», – деб ёзади БП Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Маълум қилинишича, терговда клиника ходимлари ҳамда марҳумнинг танишлари, шунингдек, жами 15 нафар шахс гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.

Шу билан бирга, жиноят иши бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига тайинланган хизмат текшируви хулосаси олиниб, жиноят иши ҳужжатларига қўшилган.

«Бундан ташқари, жиноят иши доирасида мураккаб экспертизаларни ўтказиш жараёни кетмоқда. Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади», – дейди Шамсутдинов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг