Тошкент метроси учун яна 3 та янги ҳаракат таркиблари келтирилди
«Тошкент метрополитени» парки ўтган йилнинг сўнгги кунларида яна 3 та янги ҳаракат таркиби (12 та метро вагони) билан тўлдирилди.
Компания хабарига кўра, ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан, 9-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг май ойида ҳам Тошкент метрополитени вагон паркига тўрт вагонли 3 та замонавий метро поезди харид қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter