Тошкентда авиаспоттер болалар ИИБга тутиб кетилди

Тошкент шаҳри Сергели туманида самолётларни суратга олувчи фотографлар (авиаспоттерлар) ИИБ ходимлари томонидан ҳуқуқ-тартибот идораcига олиб кетилгани айтилмоқда.
Маълум қилинишича, 6 нафар фотоҳаваскор болалар Сергели тумани Қумариқ маҳалласидаги 222-сонли таянч пунктга олиб кетилган. Уларнинг фотография ускуналари олиб қўйилган.
Болалар ИИБ ходимларининг уларга нисбатан қўпол муносабатда бўлаётганини ёзишмоқда.
Ҳозирча мазкур ҳолат бўйича расмий тушунтириш берилмади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 26 январда Вазирлар Маҳкамасининг «Авиаспоттингни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган ва унда 1 майдан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро аэропортларда авиаспоттинг – белгиланган тартибга асосан аэропортларда ҳаво кемалари ҳаракатини ҳамда парвозини кузатиш, шунингдек, уларни профессионал ва ҳаваскорлар (авиаспоттерлар) томонидан фото, видео тасвирга олишга рухсат берилган эди.
Мазкур ҳужжат матнида қарорнинг «Ўзбекистоннинг ижобий имижи, туристик салоҳияти ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш, мамлакат аэропортлари ва авиакомпанияларини дунё жамоатчилигига танитиш мақсадида» қабул қилингани айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter