Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги кўприк тўсинларининг қулаши ортидан уч мансабдор қамоққа олинди

Тошкентдаги кўприк тўсинларининг қулаши ортидан уч мансабдор қамоққа олинди

Бир муддат аввал Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Бобур кўчасидан И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи ва Содиқ Толипов кўчасига чиқиш ва тушишига имкон берувчи йўл ўтказгични қайта қуриш объектида узунлиги 42 метрлик 5 дона балкалар қулаб тушгани айтилган эди.

Расмийларнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат бюджетга 2 млрд 760 млн сўмлик зарар етказган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг