Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Урганчдан Тошкентга келаётган автобус йўловчиларидан нега ортиқча пул йиғиб олинди? Транспорт вазирлиги жавоб берди

Урганчдан Тошкентга келаётган автобус йўловчиларидан нега ортиқча пул йиғиб олинди? Транспорт вазирлиги жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда «Хоразм – Тошкент йўналишидаги автобуслар манзилига вақтида етиб боролмаяптими?», «Хоразмдан Тошкентга йўлга чиққан автобус 24 соатда Самарқандга борди» мазмунидаги видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 январь куни соат 15:00 да Урганч автовокзалидан «COMFORT AUTO HAMKOR» масъулияти чекланган жамияти томонидан «Тендер контракти» да кўрсатилмаган YUTONG русумли, давлат рақам белгиси 10 940 DSA ва «Тендер контракти» да кўрсатилган YUTONG русумли, давлат рақам белгиси 01 197 QJA бўлган автобуслар «Урганч – Тошкент» йўналиши бўйича 102 та йўловчи билан ҳаракатланган.

Натижада автобуслар 18 январь куни соат 05:30 ларда Навоий вилоятида газ ёнилғиси тугаши, ушбу ҳудуддаги АГТКШлар ишламаётгалиги сабабли қатновларни охирига етказишнинг имкони бўлмаган.

Вужудга келган муаммони зудлик билан бартараф этиш юзасидан Навоий ва Самарқанд вилояти транспорт бошқармалари билан ҳамкорликда йўловчилар «SAMO» меҳмонхонасига вақтинчалик жойлаштирилган.

18 январь соат 10:27 ларда дизель ёнилғисида ҳаракатланувчи автобусларни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳри йўналиши бўйича ҳаракат йўлга қўйилиб йўловчилар охирги манзилга етказилган.

Йўловчилар томонидан кўрилган зарар ташувчи корхона томонидан қоплаш бўйича чоралар кўрилди.

Бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги бўйича Урганч автовокзали масъуллари қатъий огоҳлантирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг