Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Узр...» – Транспорт вазирлиги шаҳарлараро автобус қатновини «тиклади»

«Узр...» – Транспорт вазирлиги шаҳарлараро автобус қатновини «тиклади»

Бир муддат олдин «ноқулай об-ҳаво сабабли» халқаро ва шаҳарлараро автобус қатнови тўхтатилганини эълон қилган Транспорт вазирлиги орадан 2 соат ўтиб, Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро автобуслар ҳаракати «белгиланган жадвал асосида» амалга оширилаётганини хабар қилди.

Вазирлик ўтган 2 соат ичида нималар ўзгаргани, яъни аввалги қарорга нега келингани-ю, ҳаракат нега қайта тиклангани ҳақида изоҳ бермаган. Шунчаки, «об-ҳаво ноқулайликлари туфайли автобуслар ҳаракати тўхтаб қолмаслиги учун барча чоралар кўрилаётгани» айтилади, холос.

Автобуслар қатнови ҳаракат жадвали тўғрисидаги маълумотлар кундалик бериб борилади.

Жумладан, бугунги қатновлар рўйхати:

  • 15:00 | Тошкент – Ургенч – 155 000 сўм
  • 16:00 | Тошкент – Қоракўл – 95 000 сўм
  • 17:00 | Тошкент – Узун – 135 000 сўм
  • 18:00 | Тошкент – Бухоро – 89 000 сўм
  • 18:00 | Тошкент – Термиз – 119 000 сўм
  • 18:30 | Тошкент – Хива – 155 000 сўм
  • 18:30 | Тошкент – Денов – 125 000 сўм
  • 19:00 | Тошкент – Термиз – 119 000 сўм
  • 19:30 | Тошкент – Бухоро – 89 000 сўм
  • 20:30 | Тошкент – Бухоро – 89 000 сўм

Йўловчилар чипталарни «Тошкент» автовокзали чиптахоналаридан ҳамда avtoticket.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг