Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳимоя ордерини менсимаслик оқибати

Ҳимоя ордерини менсимаслик оқибати

Хоразм вилояти Хива туманида ҳимоя ордерини менсимаган ота ва амакига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Гап шундаки, Хива туманида яшовчи вояга етмаган Н.Қ. (аёл)нинг туман ИИБ томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун бериладиган ҳимоя ордери бўлишига қарамай ичкиликни касб қилган отаси ва амакиси унга руҳий зўравонлик ўтказишда давом этгани аниқланди.

Жабрланувчи судга мурожаат қилиб, отаси унга нисбатан уятсиз хатти-ҳаракатлар қилишни, ҳақоратлашни давом эттираётганини ва амакиси жанжал кўтариб, ўлдиришини айтиб таҳдид қилганлигини маълум қилган.

Жиноят ишлари бўйича Хива туман судида томонлар ва гувоҳларнинг кўрсатмаси эшитилиб қарор қабул қилинди. Унга кўра Ш. Қодиров ва Ж. Қодировларнинг тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармасликда ифодаланган ҳуқуқбузарлиги суриштирув органи томонидан МЖтКнинг 2061-моддаси билан тўғри малакаланган деб ҳисобланди.

Суд айбланувчиларнинг оилавий, моддий аҳволини ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, МЖтКнинг 245, 309, 310, 311-моддаларини қўллаб, МЖтКнинг 2061-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топди.

Ш. Қодиров ва Ж. Қодировга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, маъмурий қамоқнинг ҳар бир куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи қийматида қамоқ харажатлари ундирилиши белгиланди.

 Дилдора ПЎЛАТОВА,

жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди судьяси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг