Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йўловчи ташиш хизмати учун 5 мингта автобус харид қилинади – Транспорт вазирлиги

Йўловчи ташиш хизмати учун 5 мингта автобус харид қилинади – Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги ишлаб чиққан Президент қарори лойиҳасига кўра, 2026 йилга қадар йўловчи ташиш хизматлари учун республика бўйича жами 5 мингта автобус харид қилинади.

Қарор лойиҳасига мувофиқ, 2022-2026 йилларда:

  • 5 000 та автобус ва микроавтобус харид қилинади;
  • 278 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади;
  • 81 та автовокзал ва автостанциялар қурилади ёки реконструкция қилинади.

Шунингдек, 2024 йил 1 январдан бошлаб шаҳардаги магистрал, боғловчи, ҳалқа йўналишларида ҳамда шаҳар атрофидаги магистрал ва боғловчи йўналишларда, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда фақат автобус ва микроавтобуслардан (М2 ва М3 тоифали автотранспорт воситалари) фойдаланиш бўйича таклифлар маъқулланиши мумкин.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 январдан бошлаб барча автовокзал ва автостанцияларда шаҳарлараро ва халқаро автобус йўналишлари бўйича ягона электрон онлайн чипта сотиш тизими жорий этилади.

Транспорт вазирлиги автовокзал ва автостанциялардаги жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш ва «онлайн» мониторинг қилиш мақсадида жорий йил якунига қадар «Е-Vokzal» электрон платформасини ишга туширади. Белгиланишича, 2022-2026 йилларда автовокзал ва автостанцияларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури тўлиқ тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг