Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ёшлар» телеканалида Украина байроғи хиралаштириб қўйилди

«Ёшлар» телеканалида Украина байроғи хиралаштириб қўйилди

Ижтимоий тармоқларда «Ёшлар» телеканалининг «Янги Давр» дастури футбол янгиликларига оид қисмида Украина байроғини хиралаштириб қўйилгани кенг муҳокама қилинмоқда.

Бу ҳолат жамоатчилик фаоллари ўртасида «Ўзбекистоннинг Украина бўйича позицияси нейтрал бўлса, нега байроқ хиралаштириб кўрсатиляпти?» деган ҳақли эътирозларни келтириб чиқарди. Ҳозирча телеканал расмийлари ҳолатга муносабат билдиришмаган.

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, ушбу ташаббус телеканал ходимларидан бирига тегишли бўлиб, раҳбарият томонидан бу бўйича кўрсатма берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, телеканалнинг «Янги Давр» дастурида Испания Ла-лигасининг навбатдаги 3-тур доирасида бўлиб ўтган «Реал» ва «Эспаньол» клублари ўртасидаги баҳсдан лавҳа намойиш этилган. Трансляция қилувчи манба эса мазкур лавҳанинг юқори чап қисмига Украина-Россия урушида Украинани қўллаб-қувватлашини билдирувчи белги – мамлакат байроғини жойлаштирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг