Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биргина одат кўп касалликларнинг олдини олади

Биргина одат кўп касалликларнинг олдини олади

10 йилдан бери ишга 33 километрдан пиёда қатнаётган детройтлик (АҚШ) ишчи.

Саломатликни яхшилаш учун енгил ечимлар қидириш билан нафақат диетологлар ва блогерлар, ҳатто олимлар ҳам ҳам жиддий шуғулланишмоқда. Хомтама бўлманг — ҳеч қандай сеҳрли дори йўқ. Оддий, аммо жуда фойдали одатлар эса исталганча топилади, саломатлигимизни яхшилаб олишимиз учун баъзида шуларнинг ўзи ҳам кифоя қилади. Кардиолог Наталья Иванюк ўз Instagram-саҳифасида шулардан бирига тўхталди.

Мунтазам пиёда юриш керак, фақат сал бошқачароқ. Иванюк ёзишича, тезлик 6-7 км/соат атрофида, қўллар худди шошилиб кетаётгандаги каби тинмай ҳаракатда бўлиши керак. Нафақат стрессга қарши курашишда қўл келади, шунингдек, стресс гормони — кортизолни пасайтириб, мия фаолиятини яхшилайди.

Яёв юриладиган йўналишлар янгиланиб турилса, мия фаоллиги ошгани сабабли, хотира, диққат ва фикрлаш яхшиланади.

Қолаверса, доимий пиёда юриш қон босими, пульс, холестерин ва вазнни барқарорлаштиради.

Юриш баҳона D витаминига бой мусаффо баҳор ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас оласиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг