11 май куни мактабларда дарс бўлади, боғчалар эса дам олади
Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба — дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли ушбу дам олиш куни 11 май — душанба кунига кўчирилиши белгиланган.
Шу муносабат билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 11 май куни мамлакат мактаб ва боғчалари қай тартибда ишлашини маълум қилди.
2026 йил 11 май куни — умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун (шу кун учун белгиланган) дарс соатлари ташкил этилади. Бироқ бошланғич синф ўқувчилари учун ушбу кун дам олиш куни ҳисобланади.
Шунингдек, давлат боғчалари ходимлари ҳам шу куни дам олади.
Нодавлат таълим муассасаларида дам олиш кунларини белгилаш мазкур таълим муассасаларининг ўз ички тартиб-қоидаларига кўра амалга оширилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter