Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун ҳаво ҳарорати 34 даражагача кўтарилади – Ўзгидромет

Бугун ҳаво ҳарорати 34 даражагача кўтарилади – Ўзгидромет

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет маркази хабар қилди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 29-34 даража бўлади.

Тошкнет шаҳрида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-32 даража бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг