Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада нодавлат таълим ташкилотлари фуқароларни чув туширди

Фарғонада нодавлат таълим ташкилотлари фуқароларни чув туширди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон ва Фарғона шаҳар бўлимлари томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг мурожаатига асосан  терговга қадар текширувлар ўтказилган.

Маълум бўлишича, «M.А» ва «V.I.» нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари ва ходимлари фуқароларни алдаб, интернет ижтимоий тармоқларида нодавлат таълим муассаса каналларини очишиб, ушбу таълим масканларини битиргач бакалавр даражасини берувчи халқаро дипломга эга бўлишларини айтиб, «М.А» таълим муассасаси 174 нафар фуқаронинг 1,1 млрд сўмини, «V.I.» таълим муассасаси 171 нафар фуқаронинг 1 млрд сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шунингдек, «V.I» нодавлат таълим муассасаси раҳбари Н.А. фуқаролардан ундирган маблағлари ҳисобидан «Lada Vesta» русумли автотранспорт воситасини харид қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг