Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Корея заводида ишлаётган Ўзбекистон фуқароси бош мия жароҳатидан вафот этди

Жанубий Корея заводида ишлаётган Ўзбекистон фуқароси бош мия жароҳатидан вафот этди

Фото: koreatimes.co.kr

2 январь куни Жанубий Кореянинг Ёнгнам шаҳридаги DHMC заводида ишлаган Ўзбекистон фуқароси Шарофиддин Чориев (1995 й. т.) бош мия жароҳатидан вафот этди. Бу ҳақда ТИВ расмий сайтида хабар берилган.

Вазирлик хабарида айтилишича, Шарофиддин Чориев Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи миграция масалалари бўйича агентлиги орқали Корея Республикасига кетган. Айни вақтда суд-тиббий экспертиза бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.

«Газета.uz» нашрининг «The Korea Times» газетасига аосланиб ёзишича, ҳодиса ўтган чоршанба куни кечқурун кемасозлик заводида содир бўлган. Маҳаллий полиция маълумотига кўра, қурилаётган кема корпусининг орқа қисмига пайвандланган 200 килограмлик метал тўсин тушиб кетиб, ишчининг бошига урилган.

Ўзбекистон элчихонаси марҳумнинг жасадини ватанига жўнатиш учун ўлимни расмийлаштиришда кўмаклашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг