Мактабларда кузги таътил қачондан бошланиши маълум қилинди
Ўзбекистон Таълим ва илм-фан вазирлиги умумий ўрта таълим мактаблари учун кузги таътил санасини эълон қилди.
Жорий ўқув йилида мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 2026 йил 4 ноябрдан бошланиб, 9 ноябрга қадар давом этади. Бу «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомда белгиланган.
II чорак дарс машғулотлари 2026 йил 10 ноябрдан бошланади.
2025 йилда ҳам кузги таътил 4-9 ноябр кунларига тўғри келган эди. Амалдаги тартибга кўра, таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter