Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўрта асрлар кайфиятини берувчи меҳмонхона ҳақида

Ўрта асрлар кайфиятини берувчи меҳмонхона ҳақида

Фото:«Xabar.uz»

Хоразм вилояти юртимиздаги туристик салоҳияти ривожланган ҳудудлардан бири бўлиб сайёҳлар, маҳаллий зиёратчилар кўп жойда меҳмонхоналар орасида соғлом рақобат юзага келиши табиий ҳол. Мана шундай соғлом рақобат муҳитида мижозларга сифатли хизмат кўрсатиб келаётган масканлардан бири «Хива Файз» меҳмонхонаси ҳисобланади.

Мазкур меҳмонхона иш бошлаганига кўп бўлмасада ташриф буюрувчилар орасида маълум ва машҳур ҳисобланади. Унинг энг асосий ютуқларидан бири - миллийликка юқори даражада эътибор берилганидир. Шинам ва қулай хоналар шарқона руҳда жиҳозланган бўлиб, ўзгача кайфият бағишлайди.

Фото:«Xabar.uz»
Фото:«Xabar.uz»

Меҳмонхона йўлаклари эса санъат музейидагидек безатилган. Унда юрган киши турли суратлар қаршисида соатлаб қолиб кетиши мумкин. «Хива Файз» меҳмонлари бир муддатга бўлсин, ўзини ўрта асрларга тушиб қолгандек ҳис этади.

«Ўзмиллийбанк» томонидан мазкур меҳмонхона қурилиши учун 2 млрд. 400 млн. Сўм кредит ажратилган бўлиб меҳмонхона бир вақтнинг ўзида 60 дан ортиқ мижозга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Бугунги кунда мазкур меҳмонхонада 20 га яқин ходим фаолият юритмоқда.

Фото:«Xabar.uz»
Фото:«Xabar.uz»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг