Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга 8 ойда 9 млн нафардан ортиқ турист келди

Ўзбекистонга 8 ойда 9 млн нафардан ортиқ турист келди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–август ойларида 9 млн 102 минг 729 нафар чет эл фуқароси туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 млн нафарга, яъни 21,1 фоизга кўп. Туристларнинг асосий қисми қўшни давлатлардан келган.

Энг кўп турист Қирғизистондан келган — 2 млн 524 минг 378 нафар. Қозоғистондан 2 млн 171 минг 581 нафар, Тожикистондан эса 2 млн 25 минг 400 нафар фуқаро Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Россия 867 минг 757 нафар турист билан кейинги ўринда қайд этилган. Алоҳида кўрсаткичларда Афғонистон ва Хитой ҳам юқори ўринларни эгаллаган — мос равишда 329 минг 620 ва 318 минг 465 нафар.

Туркманистондан 224 минг 766 нафар, Туркиядан 130 минг 155 нафар турист келган. Ҳиндистон ва Германия фуқаролари сони эса 39 минг 538 ва 32 минг 249 нафарни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг