Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент борган маҳаллада ИИБ бошлиғининг хизмат уйи ташкил этилди

Президент борган маҳаллада ИИБ бошлиғининг хизмат уйи ташкил этилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Давлатимиз раҳбари Чирчиқ шаҳрига ташрифи чоғида «Ифтихор» маҳалласида бўлиб, кўп қаватли уйларда яшаётган аҳоли билан суҳбатлашгани ҳақида хабар қилинган эди.

Айни дам, ушбу МФЙда ИИБ бошлиғининг хизмат уйи ҳамда шу ерлик аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишловчи 3-сектор тезкор штаби ташкил этилиб, фаолият бошлади. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Шунингдек, Тошкент вилоятининг сектор раҳбарлари айни дамда Чирчиқ шаҳрида бўлиб туришибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг