Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида кучли йигирматаликка киришни топширди

Шавкат Мирзиёев «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида кучли йигирматаликка киришни топширди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 13 июль куни «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг стратегик мақсади – тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун мамлакатда 2022 йилгача Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» ҳисоботидаги жаҳон мамлакатларининг биринчи йигирматалиги даражасига мос келадиган энг қулай шарт-шароитлар яратилади.

15 ноябрга қадар эълон қилинган «Бизнес юритиш» ҳисоботи натижаларини ўрганишни ҳамда у бўйича кейинчалик Жаҳон банки ва «Бизнес юритиш» жамоасига тақдим этиш учун ўрганилаётган ҳар бир йўналиш кесимида асослантирилган далиллар ва статистик маълумотлардан иборат шарҳлар тайёрланади.

Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичи рейтинг тузиш методологияси талабларига мувофиқлигини баҳолаган ҳолда «Бизнес юритиш» ҳисоботлари танқидий ўрганилиб, ҳар йили 1 декабрга қадар «Бизнес юритиш» ҳисоботида республиканинг алоҳида кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ишбилармонлик муҳити ва қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг