Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонда электр энергияси учун тарифлар ошиши кутилмоқда

Тожикистонда электр энергияси учун тарифлар ошиши кутилмоқда

Фото:«Youtube.com»

Тожикистон ҳукумати электр энергияси учун тарифларни 15 %га ошириш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Душанбе шаҳри «Барки Тожик»  ОАХХБ раҳбари Мирзо Исмоилзода маълум қилди.

Мирзо Исмоилзоданинг сўзларига кўра, ишчи гуруҳи тегишли вазирлик ва идораларга юборилган тарифларни ошириш бўйича вариантларини тақдим этди.

«Расмий вазирлик ва идоралар бу масалани ўрганиб чиқиб, натижаларини ҳукуматга етказишади, бу эса якуний қарорни қабул қилади. Албатта бу борада мамлакат аҳолисининг ижтимоий ҳолатини ҳисобга олинади», деб таъкидлади давлат энергетика холдинг раҳбари.

Бундан ташқари у  «Агар ҳукуматнинг тегишли қарорлари тарифларни кўтариш бўйича амалга оширилса, биз уни бажаришимиз керак » ,-деди.

Маълумот учун сўнгги марта Тожикистонда электр энергияси тарифлари ўтган йилнинг 1 октябрида кўтарилган эди. Ҳозирги вақтда аҳоли ҳар бир кВт учун 16,85 дирҳам тўлайди. Агар ҳукумат таклиф қилинаётган 15 % ли ўсишни тасдиқласа, аҳоли учун электр энергияси нархи киловот учун 19,37 дирҳамни ташкил қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг