Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 18 метрли автобус йўл четига чиқиб кетди

Тошкентда 18 метрли автобус йўл четига чиқиб кетди

31 январ, чоршанба куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани 18-автобус саройи олдида 18 метрли автобуснинг йўл четига чиқиб кетгани акс этган видеолавҳалар тарқалди.

«Тошшаҳартрансхизмат» корхонасининг аниқлик киритишича, бугун соат 08:30 ларда, «18-Автобус саройи» филиалининг «Кинг Лонг» русумли 11-сонли йўналишда ҳаракатланаётган катта сиғимли автобуси 18 автобус саройи қаршисида йўналишга чиқиб кетаётган вақтда ЙТҲ содир этган.

Маълум қилинишича, ЙТҲга ёғингарчиликлар ортидан шу ҳудудда йўл қопламаси чўкиб, лойли қатлам ҳосил бўлгани ва автобуснинг сирғаниб кетиши оқибатида ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

Ҳодиса вақтида автобус салонида йўловчилар бўлмаган ва ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобусга ҳам шикаст етмаган. Ҳозирда автобус махсус юк автомашинаси ёрдамида қияликдан чиқарилган ва ўз йўналишида ҳаракатланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг