Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Ўзбекистон учун янги элчи номини эълон қилди

АҚШ Ўзбекистон учун янги элчи номини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчиси сифатида Жонатан Ҳеник номзодини кўрсатган. Оқ уй буни кеча, 20 май куни эълон қилган.

Қоидага кўра, номзод Конгресснинг юқори палатаси, Сенат тасдиғидан ўтиши керак. Американинг Тошкентдаги ҳозирги элчиси Даниэл Розенблюм янгиси келгунча ишлаб туради.

Ҳеник Шарқий Тимор, Туркия, Озарбайжон, Португалия ва Ўзбекистондаги элчихоналарда ҳам турли лавозимларда ишлаган. У рус, португал, турк тилларини билади.

Дипломат Ҳавайи университетидан докторлик илмий унвонини олган. Магистрлик ва бакалаврлик даражалари учун Колумбия университетида ўқиган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг