Бош прокуратурада янги бошқармалар тузилди
![Бош прокуратурада янги бошқармалар тузилди](https://xabar.uz/static/crop/2/1/920__95_2119867531.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони (15.02.2018, №ПФ–5343) билан Бош прокуратура ва бошқа идоралар ташкилий тузилмасида ўзгартиришлар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақида «Norma» хабар берди.
Бош прокуратура таркибида янги бошқармаларнинг ташкил этилиши Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси тизимида ўзгаришларга сабаб бўлди (жадвалга қаранг).
Ташкил этилган бошқармалар |
Тугатилган бошқармалар* |
Ёнилғи-энергетика комплексида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси |
Бош прокуратуранинг ижтимоий қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат бошқармаси |
Молия-банк соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси |
Бош прокуратуранинг иқтисодий қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат бошқармаси |
Божхона ва солиқ соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси |
Адлия вазирлиги тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари |
Транспорт, қурилиш ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси |
Давлат солиқ қўмитасининг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари |
Соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳаларда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси |
|
Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоялаш бошқармаси |
|
Президент қарорлари ижросини назорат қилиш бошқармаси |
|
Маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатларини таъминлаш бошқармаси |
|
Терговни методик таъминлаш бошқармаси |
*бўш қолаётган 323 штат бирлиги Бош прокуратура бўлинмаларига, шу жумладан, янги ташкил этилган бошқармаларга тақсимланади
2018 йил 1 мартидан бошлаб прокуратура органлари ходимлари иш ҳақларини белгилашда ЯТС бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ, тариф коэффициентлари 1,5 баравар оширилади. Бош прокуратура марказий аппаратининг мартаба даражаларига эга ходимларига махсус иш шароитида ишлаганлик учун ойлик устама 50 фоизни ташкил этади. У рағбатлантирувчи устама ва қўшимчаларни ҳисоблашда иш ҳақи таркибига қўшилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида чоп этилган бўлиб, 2018 йил 15 февралдан кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ шакли, шарҳлари ва унга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан тез орада «Ўзбекистон Республикаси қонунлари» ахборот-қидирув тизими орқали танишишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter