Грузия бош вазири Кобахизде Ўзбекистонга келади

4-5 март кунлари Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат порталида хабар берилди.
Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, Грузиянинг аввалги бош вазири Ираклий Гарибашвили 2022 йилнинг ёзида Ўзбекистонга келганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter