Кенг доирадаги учрашувда ҳужжатлар имзоланди
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг кенгайтирилган тартибдаги учрашувлари бўлиб ўтган ва унда бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланган.
Хусусан:
- Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Озарбайжон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ўртасида Англашув Меморандуми;
- Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги билан Озарбайжон Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги ўртасида Англашув Меморандуми;
- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
- Саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
- Халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битим;
- Ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимлар;
- ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ва Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури;
- саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ва минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар;
- Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги Декларация имзоланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter