Кувайтнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Кувайтнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди.
ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кувайтнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Турки Холид Ҳамад ал-Микраддан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кун тартиби марказида бўлди.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг 2025 йил февраль ойида Кувайтга амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама муносабатларимизни янги босқичга олиб чиққанини қайд этдик.
Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқдик», дея таъкидлади Бахтиёр Саидов.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter