Олий маълумот талаб этиладиган касб ва лавозимлар қайта кўриб чиқилади. Баъзиларидан бундай талаб олиб ташланади
Ўзбекистонда олий маълумот талаб қилинадиган 80 мингга яқин бўш иш ўринлари мавжуд. Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар ва талабалар форумида ушбу масалага тўхталиб ўтди ҳамда ечимини кўрсатди.
Унга кўра, камида 150 та касб ва лавозимдан бундай талаб олиб ташланади.
– Бугунги кунда олий маълумот талаб қиладиган 80 мингга яқин бўш иш ўринлари мавжуд. Мисол учун, транспорт, геология, қишлоқ хўжалиги, маданият, спорт соҳаларида билим ва малакаси етарли бўла туриб, олий маълумоти йўқлиги учун, минглаб ёшларимиз ишга кира олмаяпти.
Шу боис, жорий йилда олий маълумот талаб этадиган касб ва лавозимлар қайта кўриб чиқилади ҳамда уларнинг камида 150 таси бўйича бундай талаб бекор қилинади. Бундай енгиллик туфайли, 10 мингдан ортиқ ёшлар ишга жойлашади, – деди давлат раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter