Ўзбекистон Исроилнинг хатти-ҳаракатларини қоралади

Ўзбекистон Қатарга қилинган ҳужумларни қоралаб чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Исроилнинг Доҳа шаҳридаги турар жой ҳудудига уюштирган ҳужумларини қоралайди ва буни Қатар Давлати суверенитетини бузиш, чегаралар дахлсизлиги ва хавфсизлигига тажовуз деб баҳолайди.
Бундай хатти-ҳаракатлар мутлақо номақбул бўлиб, БМТ Низомини ҳамда халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёр ва тамойилларини жиддий равишда менсимаслик ҳисобланади.
Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига ва Яқин Шарқдаги мураккаб вазиятни янада кескинлаштирадиган қадамларга изчил равишда қарши эканини билдиради, ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Таъкидлаб ўтамиз, 9 сентябрда Қатар пойтахтига Исроил кучлари ҳужум қилди. Улар ҲАМАС раҳбарларини нишонга олганини иддао қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter