Ўзбекистон томони Нахичеван аэропортига қилинган ҳужумдан жиддий хавотир билдирди
Бугун, 5 март куни Озарбайжоннинг Нахичеван Мухтор Республикаси ҳудудига дронлар билан ҳужум амалга оширилгани хабар қилинган эди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан бўлиб ўтган телефон мулоқотида озарбайжонлик дипломат Нахичеван Мухтор Республикасига нисбатан учувчисиз учиш аппаратлари орқали амалга оширилган ҳужум билан боғлиқ ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди. Мазкур ҳужум натижасида тинч аҳоли жабр кўргани ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилгани қайд этилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон томони мазкур учувчисиз учиш аппаратлари орқали амалга оширилган ҳужумлар юзасидан жиддий хавотир билдирди. Халқаро ҳуқуқ принципларига зид бўлган, бошқа давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузадиган бундай ҳаракатлар мутлақо қабул қилиб бўлмаслиги таъкидланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter