Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Франция: дипломатик паспорт эгалари қисқа муддатли виза талабларидан ўзаро озод этилади

Ўзбекистон ва Франция: дипломатик паспорт эгалари қисқа муддатли виза талабларидан ўзаро озод этилади

Жорий йил 30 июлдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, 2025 йил 12 март куни Париж шаҳрида имзоланган айрим халқаро шартномалар тасдиқланди.

Улар:

  • Ўзбекистон Ҳукумати билан Франция Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини қисқа муддатли виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги битим;
  • Ўзбекистон Ҳукумати билан Франция Ҳукумати ўртасида расмий ваколатхоналар ходимларининг оила аъзолари томонидан ҳақ тўланадиган фаолиятнинг амалга оширилиши тўғрисидаги битим.

Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди. 

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг