Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда яна бир халқаро саммит ўтказилади

Ўзбекистонда яна бир халқаро саммит ўтказилади

Жорий йилда Ўзбекистонда Туркий давлатлар ташкилотининг Биринчи саммити ўтказилади, унга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган.

Бугун, 31 май куни Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби Бағдод Амреев бошчилигидаги делегацияни қабул қилган.

Учрашувда Ўзбекистон ва ТДТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.

ТДТ билан ҳамкорликда мамлакатда ўтказиладиган тадбирлар жадвали кўриб чиқилган:

  • Ёшлар форуми (3-4 июнь, Бухоро);
  • «Қўқон хонлигининг туркий халқлар маданий мероси шаклланиши ва давлатчилиги ривожланишидаги ўрни» мавзусидаги халқаро илмий конференсия (8-11 июнь, Қўқон);
  • қишлоқ хўжалиги вазирлари йиғилиши ва Туркий агрофорум (3-4 июль, Тошкент).

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити ҳам бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг