Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент фармони билан 13 киши сенаторликка тайинланди

Президент фармони билан 13 киши сенаторликка тайинланди

Фото:«Xabar.uz»

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Унга кўра қуйидагилар сенаторликка сайланди:

1. Аюпов Шавкат Абдуллаевич — Ўз.Р. Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти директори.

2. Боситхонова Элмира Иркиновна — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси.

3. Рафиқов Қудратилла Мирсагатович — Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси.

4. Раҳмонқулов Мир-Акбар Хожи-Акбарович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари.

5. Саидов Сирожиддин Салоҳович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси.

6. Сайфуллаев Бахтиёр — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири — Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори.

7. Санақулов Қувондиқ — «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори.

8. Сафоев Содиқ Солиҳович — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари.

9. Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари.

10. Турдиев Содиқжон — Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси.

11. Ходжиматов Минҳожиддин Мирзажанович — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари.

12. Худойбергенов Турсинхон Айдарович — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси.

13. Юлдашев Беҳзод Содиқович — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

Кеча республиканинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистонда Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш жараёни бўлиб ўтиб, Ўзбекистоннинг янги сенаторлари номи маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг