Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташриф режимлари ўзгаради
Президент Шавкат Мирзиёев бундан буён ҳудудларда бўладиган хизмат сафарлари қандай тартибда бўлишига ойдинлик киритди. Давлат раҳбарининг Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқи ЎзАда келтирилган.
«Барчангизнинг эътиборингизни муҳим бир масалага қаратмоқчиман. Бундан буён мен қайси ҳудудга хизмат сафарига борадиган бўлсам, биринчи куни жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар қандай бораётгани билан танишаман. Иккинчи куни эса, шу ҳудуддаги ҳарбий-маъмурий секторлардаги аҳволни ҳар томонлама ўрганиб чиқаман. Йил давомида шундай тартибда иш олиб борамиз. Ҳокимлар, округ қўмондонлари ва бошқа тегишли мутасадди раҳбарлар буни албатта эътиборга олиши лозим», — деди Президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter