Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент қатор таклифларни илгари сурди

Президент қатор таклифларни илгари сурди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашувида сўзга чиқиб, қатор таклифларни илгари сурди.

Жумладан:

  • товарларни етказиб беришнинг ягона қоидалари ва соддалаштирилган тартиб-қоидаларига эга бўлган чегара савдо зоналари тизимини яратиш;
  • ҳар йили Марказий Осиё минтақалари форуми ўтказилишини йўлга қўйиш;
  • Ҳиндистон, Покистон ва Хитой бозорларига чиқиш учун муқобил транспорт йўлакларини илгари суриш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш;
  • аҳолини кенг номенклатурадаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашнинг комплекс схемасини биргаликда ишлаб чиқиш;
  • Марказий Осиё маданият, санъат ва кино фестивалини мамлакатларимизда навбатма-навбат ўтказиш;
  • ўзаро туристик оқимларни кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини ташкил этиш;
  • ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари бўйича кўп томонлама шартномани тайёрлаш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг