Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда референдум. Мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасида ҳам овоз бериш ташкил этилди

Қозоғистонда референдум. Мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасида ҳам овоз бериш ташкил этилди

Бугун, 5 июнь куни Қозоғистонда мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритишга доир референдум бўлиб ўтмоқда. Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасида ҳам 267-сонли сайлов участкаси ташкил этилди. 

«18 ёшга тўлган, овоз беришга ҳақли ҳар бир Қозоғистон фуқароси референдумда қатнашиш конституциявий ҳуқуқига эга ҳисобланади. Сайловчилар рўйхатида исм-фамилиянгизнинг бўлиши ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш кафолатидир», – дейилади элчихона хабарида.

Элчихонада ташкил қилинган 267-сонли участка сайловчилар рўйхатига Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистонда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқаролари киритилган. Улар бугун тонгги соат 7 дан кечки 20 га қадар конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги хабар қилинган.

«Казинформ» ахборот агентлиги хабарига кўра, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев референдумда овоз берди. ОАВ вакиллари билан учрашган Қ.Тўқаев 5 июнь санасини мамлакат учун тарихий кун деб атаган.

«Халқ тақдируламал қарор қабул қилаётир. Мажбурлов ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», – деган у.

Аввал хабар берганимиздек, референдум муносабати билан мамлакат халқига мурожаат йўллаган Қ.Тўқаев конституциявий ўзгартишлар президентнинг имтиёз ва ваколатларини оширишга эмас, балки ҳокимият тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимини мустаҳкамлаш, барча фуқароларнинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилганини таъкидлаган.

Референдум доирасида мамлакатда сиёсий монополиядан босқичма-босқич воз кечилиши, суперпрезидентлик бошқарув шаклидан кучли парламентга асосланган президентлик республикаси тизимига ўтилиши, давлат раҳбарининг яқин қариндошлари сиёсий лавозимларни эгаллаши ман этилиши, оммавий ахборот воситаларининг айрим шахслар буюртмасига кўра ишлашига йўл қўйилмаслиги каби салмоқли ўзгаришлар ваъда қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг