Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВда Зокиржон Алматов учун янги лавозим жорий этилди

ИИВда Зокиржон Алматов учун янги лавозим жорий этилди

Фото: islomkarimov.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан ички ишлар органларида ёш кадрлар салоҳиятини ошириш тизимини яратиш, уларнинг касбий маҳоратини юксалтириш учун ҳурмат ва обрўга эга бўлган ходимларнинг ички ишлар органларидаги бой амалий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси лавозими киритилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ушбу лавозимга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан ҳаётий бой тажрибага эга, кўп йиллар давомида республикамизда жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга катта ҳисса қўшган Зокиржон Алматов тайинланди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов буйруқ билан шахсий таркибни таништирди.

Генерал-полковник Зокиржон Алматов 1991-2006 йилларда Ички ишлар вазири лавозимида ишлаб, бир қанча ходимларга устозлик қилиб, нафақага кузатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг