Россия ташқи ишлар вазирлиги Соловёвнинг гапларига изоҳ берди
Телебошловчи Владимир Соловёвнинг Россия ташқи сиёсати ҳақидаги баёнотлари «унинг шахсий фикри" бўлиб, амалда Россия Федерациясининг расмий позицияси саналмайди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова брифинг пайтида маълум қилди.
Захарованинг брифинги пайтида журналист Соловёвнинг Венесуэла ва Сурия масалаларининг Арманистон ва Марказий Осиёга нисбатан «иккинчи даражали аҳамияти» ҳақидаги сўзларини келтирди. Брифинг иштирокчиси бошловчининг баёнотини Россиянинг расмий позициясига мос деб ҳисоблаш мумкинми, деб сўради.
«Бу журналистнинг фикри. Фикр хусусий каналда билдирилди. Мен иқтибосларни ўқидим ва контекстдан олинган ибораларга таянмадим. Бунга жавоб бериш менинг ишим эмас», деди Захарова.
Эслатиб ўтамиз, Соловёв ўз дастурида Арманистон ва Марказий Осиёга нисбатан ҳарбий амалиёт ҳақида гапирганди ва Украина урушини мисол қилиб келтирган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter