Россиядаги сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, Россия президентлигига номзод — амалдаги президент Владимир Путин сайловда етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Путин ҳозирча 71,97 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.
«Жамоатчилик фикри» фондининг маълумотларига кўра сайловчиларнинг 77 фоизи Владимир Путинни қўллаб овоз берган бўлса, иккинчи ўринни Россия коммунистик партиясидан номзод Павел Грудинин 11,8 фоиз овоз билан эгаллаб турибди. Учинчи ўринда эса Владимир Жириновский 5,9 фоиз овоз билан бормоқда.
Жамоатчилик фикрини ўрганиш умумроссия маркази берган маълумотлар ҳам деярли шунга яқин. Путин 73,9 фоиз, Грудинин 11,2 фоиз, Жириновский 6,7 фоиз овоз йиғишга муваффақ бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter