Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади
Олий Мажлис Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлисини 2022 йил 13 июнь куни чақириш тўғрисида Сенат кенгашининг қарори қабул қилинган.
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида бир қатор масалалар кўриб чиқилади. Жумладан, «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги, «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги, «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги қонунлар қабул қилиниши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи ўрин олган.
Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонуни ҳам кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, сенаторлар Олий суд раисини сайлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қиладилар.
Ялпи мажлис Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter