Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев пахта Ўзбекистонга нима учун кераклигини айтди

Шавкат Мирзиёев пахта Ўзбекистонга нима учун кераклигини айтди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида маълум қилган эдик.

Видеоселекторда мутасадди ва жойлардаги раҳбарлар жам бўлгани боис айни кунлардаги яна бир долзарб масала – ғўза парвариши билан боғлиқ чора-тадбирларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Бу йил об-ҳавонинг қуруқ ва салқин келиши сабабли ғўза ривожи 10-15 кунга, баъзи жойларда 20-25 кунга кечиккани қайд этилди. Ғўза парваришидаги қолоқликни бартараф этиш, кафолатланган ҳосил яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

— Бу йил давлат томонидан олдинги йилларда бўлмаган барча шароитлар яратиб берилди, энди фермерлар ҳам шунга яраша жавоб қилиши керак. Олдингидек режанинг ортидан қувиб, даромадни ўйламайдиган, ҳисоб-китобсиз иш қиладиган фермер бизга керак эмас. Пахта бизга режани бажариш учун эмас, иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадани ошириш, турмуш даражасини яхшилаш учун керак, — деди Президент.

Йиғилишда 5 июлдан 5 сентябрга қадар «ҳосилга-ҳосил қўшиш долзарб икки ойлиги» эълон қилинди. Бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишлар белгилаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг