Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 5 феврал куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввал хабар қилинганидек, Исломобод шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон – Покистон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Саммит якунида Қўшма декларация ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг