Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга қачон бориши аниқ бўлди

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга қачон бориши аниқ бўлди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 10-11 январ кунлари Душанбе шаҳрига ташриф буюради.

Қўшни давлат бош вазирининг Тожикистон расмийлари билан учрашувлари ва муҳокамалари давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг эрта баҳорда, Душанбеда кутилаётган ташрифи бўйича тайёргарлик масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Абдулла Ариповнинг Душанбега ташриф чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, демаркацияни жадаллаштириш ва икки давлат чегараларидаги баҳсли ҳудудларни делимитация қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг