Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектеновни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбат аввалида Олжас Бектенов Шавкат Мирзиёевга Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, барча даражалардаги фаол мулоқот мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажмлари ўсиб, яқинда қабул қилинган янги «йўл харитаси» асосида иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш давом этмоқда.
Учрашувда июл ойида бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда Ақтау шаҳрида ўтказиладиган ҳудудлар раҳбарларининг биринчи Кенгашига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter