Шавкат Мирзиёев Томдида аҳоли билан мулоқот қилди (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев Томди туманидаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари ва Зарафшон шаҳри жамоатчилиги вакиллари, оқсоқоллар, тадбиркорлар, ёшлар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Самимий мулоқот чоғида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қўшни давлатлар билан дўстона ҳамкорлик, вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, ҳар қайси қишлоқ, туман ва шаҳарда одамларни қийнаётган масалаларни бартараф этиш, янги иш ўринлари яратиш, таълим-тарбия масалалари хусусида сўз юритилди.

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятининг кўп миллатли аҳолиси аҳил-иноқ, биродарлиги билан барчага ўрнак бўлаётгани, ўзбекни қозоқдан ёки русдан ажратиб бўлмаслигини, улар мамлакатимиздаги барча ўзгаришларга муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар тилга олиниб, уларни жойида ҳал қилиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шавкат Мирзиёев энг чекка туманлар аҳолисининг маънавиятини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш масалалари давлатимизнинг диққат-эътиборида экани, вилоятдаги кенг қамровли ўзгаришлар одамларга муносиб турмуш шароити яратишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter