Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 15 март куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида иштирок этди.
Учрашувда ўзаро ишонч ва манфаатдорлик асосида савдо, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Давлат раҳбари шу куни Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter